АҚШ наркосавдогарлар кемасини йўқ қилди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 20 февраль куни Қўшма Штатлар Тинч океанида наркотик савдоси билан шуғуллангани тахмин қилинган кемани нишонга олди. Бу ҳақда Жанубий қўмондонлик матбуот хизмати хабар берди.

Баёнотда айтилишича, разведка маълумотлари кема Тинч океанининг шарқий қисмидаги маълум наркотик контрабанда йўналишлари бўйлаб ҳаракатлангани ва наркотрафик учун фойдаланилганини тасдиқлаган.

Зарба оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Шу билан бирга, америкалик ҳарбий хизматчилар жароҳат олмаган.

Бундан аввалроқ ҳам АҚШ ҳарбийлари Тинч океани ва Кариб денгизидаги учта кемани нишонга олган эди. 16 февраль куни ўтказилган операция оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Қўмондонлик маълумотига кўра, ушбу қайиқлар наркотик ташишга алоқадор бўлган.

Аниқлаштирилишича, ҳалок бўлган 11 нафар эркак наркотик савдогари бўлган: улардан тўрт нафари Тинч океанининг шарқий қисмидаги биринчи кемада, яна тўрт нафари иккинчи кемада, уч нафари эса Кариб ҳавзасидаги учинчи кемада ўлдирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам АҚШ Қуролли кучлари Жанубий қўмондонлиги Тинч океанида қайиққа зарба бергани ва ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ наркотик наркосавдогарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг