АҚШ Миллий разведкасида катта “тозалаш” бошланди – CNN
Олам
−
23 июн 2385 1 дақиқа
АҚШ Миллий разведкасига янги раҳбар келганидан сўнг оммавий ишдан бўшатишлар бошланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Вазиятдан хабардор манбанинг нашрга маълум қилишича, идора раҳбари вазифасини бажарувчи Уильям Пулте штатларни қисқартириш бўйича ишларни бошлаган. Ишдан бўшатилганларнинг аниқ сони номаълум, бироқ аввалроқ манбалар юзлаб ходимлар қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида гапирган.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта Пулте янги иш жойига бир кун олдин келган ва олдиндан бошқарманинг барча ходимлари рўйхатини сўраб олган, бу эса ҳатто лавозимини тарк этаётган директор Тулси Габбардни ҳам ҳайратда қолдирган.
Манбанинг сўзларига кўра, қисқартиришлар Миллий аксилтеррор маркази ва Миллий аксилразведка ва хавфсизлик марказига дахл қилиши мумкин.
Маълумот учун, Пулте 19 июнь куни лавозимига киришган бўлиб, у умумий ҳисобда 18 та разведка агентлигини назорат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард АҚШ Президенти Дональд Трамп номига ёзилган истеъфо ҳақидаги аризасини эълон қилганди. У бу қарорини турмуш ўртоғи Авраамда суяк саратонининг кам учрайдиган тури аниқлангани билан изоҳлаган.
Live
Барчаси