АҚШ Марказиё Осиёда разведка тармоқларини кенгайтириш пайига тушди – WP

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка қўшинлари ўтган йил август ойида Афғонистонни тарк этганидан бери Пентагон ўзининг узоқдан туриб террорчилик таҳдидларини кузатиш ва уларга зарба бериш имкониятларини кучайтиришга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бу ўринда Марказий Осиёдаги бирор базадан дронлар ва бошқа разведка парвозларини амалга ошириш энг мақбул ечим сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Бош қўмондони Майкл Курилла Марказий Осиёга ташриф буюрди, лекин бу мавзуни маҳаллий сиёсий ва ҳарбий раҳбарлар билан ҳам муҳокама қилмаган.

Газетанинг ёзишича, генералнинг ташрифи Украинадаги вазият фонида ўтган. АҚШ Давлат департаменти мулозимларидан бири исмини ошкор қилмаслик шарти билан Қўшма Штатлар Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини “мувозанатлаш” имкониятини ўрганаётганини айтган. Буни хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш орқали амалга ошириш режалаштирилган.

“Бу жуда нозик ёндашув бўлади... Биз жуда сабрли бўлишимиз керак. Бу бизга улар билан хавфсизлик ва терроризмга қарши ҳамкорликда кўпроқ иш қилиш имкониятини беради”, дейди Майкл Курилла.

Курилла ўз тури давомида маҳаллий спорт мусобақаларини, тоғ отлари пойгаларини томоша қилиш, анъанавий рақс томошаларига ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувлари қадар вақт сарфлаган. Унинг сўзларига кўра, дипломатик ташрифлар учун кўпроқ хос бўлган маданий маршрут танланиши атайлаб қилинган.

“Бир халқни, маданиятни фақат йиғилишларда ўтириб билиб бўлмайди”, деган Курилла Ўзбекистонда ўнлаб раққоса ва мусиқачилар, шунингдек, Франк Синатра тақлидчиси иштирок этган дабдабали тушликдан сўнг.

Бош қўмондон масалага юзаки қараб, террорчиликка қарши курашга ишлов бериб бўлмаслигини қўшимча қилган.

Нашр Марказий Осиё давлатлари Афғонистон билан анча чуқурга бориб тақаладиган алоқа ва илдизларга эга эканини таъкидлаган. Баъзи ҳолларда, бу ўтган йилги давлат тўнтаришидан анча олдин “Толибон” билан ўрнатилган дипломатик алоқаларнинг давом этиши, бошқаларида эса чегаранинг нариги томонида яшайдиган озчилик гуруҳлари, айниқса этник ўзбеклар ва тожиклар мавжудлиги билан боғлиқ.

Минтақада фаолият юритаётган ҳарбий ва дипломатик вакилларнинг фикрича, Афғонистонда террорчилик таҳдидлари тикланиши бўйича Марказий Осиё давлатлари АҚШга тақдим этиши мумкин бўлган маълумотлар катта аҳамиятга эга. Ва асосийси, уларни эркин баҳам кўришга мажбур қилишдир.

Шу билан бирга маҳаллий экспертларнинг фикрича агар АҚШ хавфсизоик соҳасида янада манфаатли ҳамкорлик хоҳласа, минтақада узоқ муддатли муносабатлар қуришга содиқлигини кўрсатиши керак бўлади.

“Марказий Осиё давлатлари АҚШ минтақа давлатлари билан мулоқот қилишини, уларга Афғонистонга боғлангандек қарамасликни илиқ қаршилайди”, деган ЕХҲТнинг Бишкекдаги академиясида ишлаган мустақил тадқиқотчи Эмиль Жўраев.

Бош қўмондон Курилла АҚШнинг Марказий Осиё давлатларига бироз инвестиция киритиши ижобий натижа беришини таъкидлаб, шундай деган:

“Кичик инвестициялар ҳақиқатан ҳам ёрдам беради. Аммо агар биз кўп ёрдам берсак, Россия қайтиб келиб, уларни қаттиқ тор-мор қилиши мумкин”.

У 2014 йилда АҚШнинг Марказий Осиёдаги сўнгги базаси ёпилганидан кейин Вашингтон минтақа мамлакатларининг ҳуқуқ-тартибот идораларига чегаралар хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериб келаётганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июнь куни Америка Қўшма Штатлари Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг