АҚШ кўплаб давлатлар фуқароларига виза беришни тўхтатди
Олам
−
19 Март 2020
3879АҚШ ҳукумати COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши фонида дунёнинг кўплаб давлатлари фуқароларига виза беришни тўхтатди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.
Ташкилот давлатларнинг аниқ номини келтирмаган. Виза бериш имконият даражасида тез қайта тикланиши таъкидланган, бироқ тахминий саналарни ҳам кўрсатмаган.
Давлат департаменти элчихоналар ва консулликлар иш режимини билиш учун уларнинг сайтидан текширишни тавсия қилган.
Маълумот учун, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 219 338 нафарга етди. Беморларнинг 85 745 нафари даволанган, 8969 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023