АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасига янги спикер сайланди
Олам
−
07 Январь 2023
5631АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси овоз беришнинг 15-уринишидан сўнг республикачи Кевин Маккартини янги спикер сифатида сайлади. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.
Американинг барча етакчи телеканалларида намойиш этилган овоз бериш натижаларига кўра, Маккартига 216 нафар киши овоз берди. Унинг асосий рақиби демократ Ҳаким Жеффрис 211 конгрессменнинг қўллаб-қувватлашига эришди. Олти нафар қонун чиқарувчи ҳеч кимга овоз бермади.
Сайловдаги ғалаба орқали энди республикачилар партияси АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг кун тартибига таъсир ўтказиши мумкин бўлади.
Маълумот ўрнида, АҚШда 100 йил ичида Вакиллар палатаси спикери сайлови битта босқичдан кўпроқ давом этди. Сўнгги марта 1923 йилда республикачилар биринчи уринишда Вакиллар палатаси спикерини сайлай олмаганди.
LiveБарчаси