АҚШ Конгресси Украинага ёрдам беришда давом этишини маълум қилди

Олам

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Майкл Маккол мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи шу ҳафта ўзининг бир гуруҳ партиядошлари томонидан таклиф қилинган резолюцияга қарамай, Украинага ёрдам бериш тугатилмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда СBS телеканалига таяниб, “Lenta.ru” хабар берди.

“Биз бу масалани яна муҳокама қиламиз, лекин Украинага ёрдам беришни давом эттиришимизга ишончим комил. Бу орқали Украина тезроқ ғалаба қозониши мумкин”, дея қўшимча қилди қўмита раиси. 

Қайд этилишича, Россия уруш бошлаганидан бери АҚШ Украинага жами 110 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиб, Киев учун энг йирик таъминотчига айланди. Ҳарбий ёрдам кўрсатилиши туфайли Қўшма Штатлар қурол-яроғ заҳиралари сезиларли даражада қисқарган. 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 9 февраль куни АҚШдаги Республикачилар партияси аъзоси Метт Гетс Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатиш тўхтатилиши кераклигини таъкидлаб, Американинг ўзи таназзул ёқасида турганини, агар солиқ тўловчиларнинг пуллари хорижий можарога сарфланса, вазият янада ёмонлашиши мумкинлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг