АҚШ компанияси Ер ва Ойни интернет билан боғламоқчи

Технология

image
0:00
0:00
download

Яқинда ташкил этилган Американинг “Aquarian Space” компанияси Ер ва Ой, кейинчалик Марс ўртасида юқори тезликдаги интернет алоқасини ўрнатмоқчи. Бу ҳақда Space.com портали хабар берди. 

Қайд этилишича, компания режани амалга оширишдаги дастлабки қадамлар учун аллақачон 650 минг доллар топишга муваффақ бўлган.

“2021 йилда Ой ва унинг атрофида 13 та қўниш аппарати, сунъий йўлдош ва ровер бор эди. 2030 йилга бориб уларнинг сони 200 га яқин бўлади, бу эса кўп миллиард долларлик Ой иқтисодиётини яратади. Бироқ, бу Ер ва Ой ўртасидаги ишончли алоқасиз амалга ошмайди”, дейди “Aquarian Space” раҳбари Келли Ларсон.

Компания “Solnet “деб номланган сунъий йўлдошлар тармоғини жойлаштиришни режалаштирмоқда, биринчиси 2024 йилда ишга туширилади. Тахминларга кўра, улар сониясига 100 мегабит тезликда маълумотлар узатишни таъминлай олади. Space.com таъкидлашича, бу АҚШдаги ўртача интернет фойдаланувчисидан тахминан уч баробар тезроқ.

Ҳозирда “Aquarian Space” лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқмоқда ва уни NASA билан одамни Ойга чиқариш ва у ерда доимий база яратиш бўйича ишлаётган бир қатор компаниялар, шунингдек, келажакдаги Ойга қизиқувчи халқаро фирмалар билан муҳокама қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made