АҚШ компанияси Украинага 1 долларга дрон сотмоқчи
Олам
−
01 Февраль 2023
7569Америка Қўшма Штатларидаги General Atomics ядро технологиялари ва мудофаа қуролларини ишлаб чиқарувчи компания Украинага 1 долларга иккита MQ-9 Reaper дронини сотиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта Украинанинг Вашингтондаги ҳарбий атташесига компания бош директори Линден Блю ушбу таклифни берган.
Манбага кўра, дронларни тайёрлаш ва уларни Украинага жўнатиш тахминан 10 миллион долларга тушади, йиллик техник хизмат кўрсатиш эса тахминан 8 миллион долларга тушади. Шунингдек, келишувга эришилган тақдирда компания дронларни ердан бошқариш станциясини ҳам етказиб беради.
Гап эскирган MQ-9А конфигурациясидаги дронларни етказиб бериш ҳақида кетмоқда. Таъминот АҚШ ҳукумати орқали эмас, балки хусусий равишда амалга оширилиши тахмин қилинмоқда. Бироқ келишув ҳар қандай ҳолатда ҳам Байден маъмурияти томонидан маъқулланиши керак.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси