АҚШ Хитойнинг коронавирусга оид махфий маълумотларини топди

Олам

image

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораторияда 22 минг турдаги тадқиқ қилингани ҳақидаги махфий маълумотларни қўлга киритди.

CNN телеканалининг маълум қилишича, Хитой расмийлари ушбу маълумотларни 2019 йилнинг сентябрида барча ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлаган бўлишига қарамасдан америкаликлар бу хабарларни қайта тиклаган. Ҳозирча, разведка хизмати буни қандай амалга оширганини сир тутмоқда.

Қайд этилишича, Хитой тилидаги махсус луғат билан ёзилган ушбу маълумотлар таҳлил қилиняпти. Чунки улар коронавирус Хитой лабораториясидан чиққанми, деган саволга жавоб бериши мумкин. 

Таъкидлаш керакки, Хитойнинг Ухань вирусология институти лабораториясидан олинган намуналардан коронавируснинг ирсий маълумотларини аниқлаш мумкин эди.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Пекин коронавируснинг дастлабки ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва AҚШга узатишни рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1402

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг