АҚШ-Хитой ўртасида ҳарбий зиддиятлар хавфи ошаётгани айтилди
Олам
−
05 Май 2020 6912 1 дақиқа
Оқ уйнинг ҳаракатлари туфайли ядровий уруш таҳдиди ортиши хавфи мавжуд, деди Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада институти илмий директори, Россия Фанлар академиясининг академиги Сергей Рогов.
“Трамп маъмурияти СНВ-3 шартномасини Хитойнинг қўшилиши билан узайтиришини маълум қилди, аммо бундай бўлмайди. АҚШ Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиқиб кетганидан сўнг, СНВ-3 шартномаси, аслида, охирги умид бўлиб турибди. Агар у бузилса, ҳарбий зиддият юзага келади, шу жумладан, ядровий уруш хавфи ҳам”, деди Рогов.
Унинг таъкидлашича, халқаро муносабатлар тизими ўтган асрнинг Совуқ уруши билан таққосланадиган Вашингтон ва Пекин ўртасидаги қарама-қаршиликка мосдир.
“Менинг фикримча, Хитой-Америка қарама-қаршилиги янада ривожланади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг узилиши ёки бузилиши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин”, деди академик.
Роговнинг сўзларига кўра, ҳарбий зиддиятлар Жанубий Хитой денгизида ўзини намоён қилиши мумкин.
Live
Барчаси