АҚШ-Хитой можароси жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин – Гутерриш

Олам

image

Халқаро ҳамжамият олдида яқин келажакда ҳал қилиниши керак бўлган иккита муҳим масала бор. Улар - янги коронавирусга қарши вакцина яратиш ва атмосферага карбонат ангидрид гази чиқаришни камайтириш. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси олдидан берган интервьюсида гапирган. 

"Муаммолардан бири - биз ҳаммага фойдали бўлган вакцина ва муолажаларни қўлга кирита оламизми? Маълумки, турли давлатлар ўз вакциналарини яратишяпти. Агар ягона самарали вакцина яратилиб, у бутун инсоният учун фойдали бўлса, ана ўшанда биз ҳамма саволларимизга жавоб топамиз", дейди Гутерриш. 

Гутерришнинг сўзларига кўра, 2020-2021 йилларда муҳокама қилиниши керак бўлган иккинчи мавзу – "иқлим ўзгариши муаммоси". 

"Шахсан ўзим, 2050 йилгача атмосферага карбонат ангидрид гази чиқаришни камайтиришни мақсад қилган жуда фаол кампанияда иштирок этаман", дейди у.

Гутерриш, шунингдек, АҚШ-Хитой можароси яқин келажакда жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

"Илгари икки қутбли дунё мавжуд эди. Кейин дунё супер кучга эга бўлган АҚШ билан бир қутбли бўлиб қолди. Энди вазият ўзгариб, биз кўп қутбли дунё томон ҳаракатланишни бошладик, лекин дунё ҳали кўп қутбли эмас. Вазият тобора мураккаблашиб бормоқда. Ҳозир иқтисодий қудрати жиҳатидан кучли бўлган икки мамлакат мавжуд. Улар ўртасидаги зиддиятлар эса жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Айтмоқчиманки, хавф бор, аммо биз у босқичга ҳали етиб бормадик. Биз ҳали ҳам вазиятни олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада турибмиз. Яқин икки-уч йилда нималар бўлишини кузатишимиз керак", дейди Гутерриш. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг сўзларига кўра, "хавф шундаки, икки иқтисодиёт савдо-сотиқда ўз қоидаларига кўра ҳаракат қилишади, иккита Интернет, сунъий интеллектни яратиш бўйича икки хил стратегия, иккита устун валюта юзага келади". Натижада, қарама-қаршилик пайдо бўлиши мумкин, бу эса жиддий оқибатларга олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг