АҚШ Хитой билан гўшт масаласида келишиб олди

Олам

image

Хитой ва AҚШ вакиллари парранда гўштини ўзаро импорт қилиш шартлари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда  МК хабар бермоқда.

Кеча, 25 октябрь куни ХХР Тижорат вазирлигида Халқ Республикаси Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Лю Хе, AҚШ Ғазначилик котиби Стивен Мнучин ва AҚШ Савдо вакили Роберт Лайтизер иштирок этган телефон орқали суҳбатлар натижалари эълон қилинди. "Томонлар Aмерикадан тайёр парранда гўшти ва балиқ маҳсулотларини Хитойдан олиб киришни тартибга солиш бўйича келишувга эришганини тасдиқлади. 

Шунингдек, томонлар AҚШдан Хитойга парранда гўштини етказиб беришни тақиқлашни бекор қилишга келишиб олинди", деди Хитой Савдо вазирлиги.
Суҳбатдан сўнг, Хитой департаменти бир қатор икки томонлама савдо-иқтисодий ҳужжатлар бўйича техник музокаралар якунланганини айтди.

"Иккала томон ҳам бир-бирларининг асосий ташвишларини инобатга олишга интилишларини билдирди", дея таъкидлади ХХР Савдо вазирлиги.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой парранда гўшти масаласида

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг