АҚШ Харьковда хавфли биопрепаратларни синовдан ўтказган – Россия Мудофаа вазирлиги

Олам

image

2019 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда америкалик олимлар Харьковдаги 3-сонли минтақавий клиник психиатрия шифохонасида беморларда потенциал хавфли биологик препаратларни синовдан ўтказди. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерацияси Қуролли кучлари радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кирилловга таяниб, хабар берди.

“Украина ҳудудида ўтказилган махсус операция давомида 2019 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда Мерефа (Харьков вилояти) шаҳридаги лабораторияда америкалик олимлар потенциал хавфли биологик препаратларни Харьковдаги 3-сонли минтақавий клиник психиатрия шифохонаси беморларида синовдан ўтказгани аниқланди”, дейди у.

Кирилловнинг сўзларига кўра, экспериментлар ўтказиш учун руҳий нуқсони бўлган шахслар ёши, миллати ва иммунитетига қараб танлаб олинган. 

“Махсус бланкаларда беморларнинг аҳволини кеча-ю кундуз мониторинг қилиш натижаси ҳисобга олинди. Маълумотлар шифохона маълумотлар базасига киритилмаган, тиббиёт муассасаси ходимлари маълумотларни ошкор этмаслик тўғрисида шартнома имзолаган”, дейди Кириллов.

Унинг қайд этишича, 2022 йилнинг январь ойида Мерефадаги лаборатория фаолияти тўхтатилган, барча жиҳозлар Украина ғарбига олиб кетилган. 

“Бу ғайриинсоний экспериментлар бўйича бир қатор гувоҳларнинг кўрсатмалари бор, биз уларнинг исмларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ошкор қила олмаймиз”, дейди Игорь Криллов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

966

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг