АҚШ келгуси можаролар учун иттифоқлар тузяпти – Россия ТИВ
Олам
−
02 Июнь 2022
8454Қўшма Штатлар келажакдаги можароларга тайёргарлик кўриш учун янги минтақавий иттифоқлар тузмоқда ва Россия бунга ҳар томонлама қаршилик кўрсатади. Бу ҳақда РФ Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Григорий Машков БМТнинг Ядро, кимёвий ва биологик қуролларни тарқатмаслик бўйича қўмитаси ишидаги иштироки давомида маълум қилди.
“Ҳозир Қўшма Штатлар турли минтақавий даражаларда дунёда содир бўлаётган воқеаларга монанд иттифоқлар тузмоқда. Глобал ҳукмронлик тизимини яратиш, AUKUS, АҚШ-Япония, АҚШ-Жанубий Корея иттифоқлари, буларнинг барчаси глобал муаммоларини ҳал қилишнинг минтақавий схемалари. [АҚШ] иттифоқдошлари бўлган барча мамлакатларга қаранг, улар ўз овозини йўқотди. Европаликлар ўзларининг минтақавий хавфсизлигини йўқ қилиш учун ҳамма нарсани қилдилар”, дейди дипломат.
Машковнинг сўзларига кўра, АҚШнинг ҳозирги ҳаракатлари келгусидаги конфликтлар учун ўзига хос тайёргарлик.
“Бу Яқин Шарқ, ракетага қарши мудофаа тизимларини яратиш, Осиё йўналишида, Хитойга қарши иттифоқ тузиш”, дейди сиёсатчи.
Унинг таъкидлашича, Россия бунга ҳар қайси ҳолатда ҳам қаршилик кўрсатади.
“Биз америкаликларга муаммоларни ечиб, дунёда ҳукмини ўтказишига қўймаймиз. Биз ўз миллий манфаатларимизни дипломатик йўллар билан ҳимоя қиламиз”, деган у.
LiveБарчаси