АҚШ қўшинлари яқин келажакда Сурияни тарк этмайди

Олам

image

АҚШнинг Сурия ва ИШИДга қарши коалициянинг махсус вакили Жеймс Жеффрининг маълум қилишича, Америка қўшинларини Суриядан олиб чиқиш ниятида эмас. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

У ўз баёнотини Буюк Британия, Франция, Германия, Саудия Aрабистони, Миср ва Иордания вакиллари ўртасида ўтказилган тор доирадаги учрашувда айтиб ўтган.

Унинг таъкидлашича, Америка Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқишни режалаштирмаяпти. Чунки минатақдаги вазият шуни тақазо этяпти. Гарчи Сурия армияси чегарадги аксари ҳудудларни ўз назоратига олган бўлсада, мамлакатдаги айрим туманлар жангарилар ихтиёрида қолмоқда.

“Биз яқин келажакда АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқишни режалаштирмаганмиз”, деб таъкидлаган Жеймс Жеффри.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг