АҚШ қўшинлари Нигердан қувилди
Олам
−
26 Июль
6220АҚШ қўшинлари Нигердан август ойининг бошида олиб чиқиб кетилади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар армияси генерали Кеннет Экман маълум қилди.
Ўтган йили давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни қўлга киритган Нигер хунтаси АҚШ ва Франция кучларини мамлакатни тарк этишини талаб қилди. АҚШ генералининг сўзларига кўра, Нигернинг шимолидаги Агадез дрон базасида жойлашган қолган америкалик аскарлар жорий йилнинг август ойи бошларида мамлакатни тарк этади.
Қўшма Штатлар июль ойи бошида Нигер пойтахти Ниамейдаги базани тарк этди, бироқ яна 200 нафар америкалик аскарлар мамлакат шимолидаги Агадез дрон базасида қолмоқда. Мамлакатни тарк этаётган АҚШ қўшинлари генерали Кеннет Экман бу ҳудуддаги минтақавий хавфсизлик учун жуда ташвишли воқеа эканлигини айтди.
“Мен бу ерда сизнинг ҳарбий ва ҳукумат раҳбарларингиз билан гаплашдим – биз Саҳел атрофидаги мамлакатларга тобора кучайиб бораётган ва кўпроқ таҳдид солаётган зўравон экстремистик таҳдид ҳақида бир хил хавотирдамиз”, дейди генерал.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Кот-д’Ивуар хавфсизлик кучлари билан ҳамкорликни давом эттиради, бироқ у ОАВда Америка ҳарбийлари мамлакат шимолидаги Одиенне шаҳрида база қурмоқчи экани ҳақидаги хабарларни рад этди.
LiveБарчаси