АҚШ қишки Олимпиададан ўз мавқеи учун фойдаланмоқчи – ОАВ
Спорт
−
06 Февраль 876 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Миланда бўлиб ўтадиган Қишки Олимпиада ўйинларидан мамлакатнинг халқаро спорт майдонидаги глобал етакчи сифатидаги ролини тарғиб қилиш учун фойдаланишга умид қилмоқда. Бу ҳақда Давлат департаментининг ички меморандумига таяниб, “Politico” хабар берди.
Нашр ўрганган ҳужжатга кўра, АҚШ расмийлари “Қўшма Штатларни халқаро спортда глобал етакчи сифатида тарғиб қилиш” ҳамда “Америкада спорт ўн йиллиги”ни бошлаб беришни мақсад қилган.
Мазкур давр ичида АҚШ бир қатор йирик спорт мусобақаларига мезбонлик қилади: 2026 йилги Жаҳон чемпионати, 2028 йил Лос-Анжелес ёзги Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари, 2034 йил Солт-Лейк-Сити қишки Олимпиада.
Хабарга кўра, Миландаги Қишки Олимпиада ўйинларига ташриф буюрадиган АҚШ делегациясига вице-президент Жей Ди Вэнс бошчилик қилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, Вашингтоннинг ҳозирги ташқи сиёсий йўналиши АҚШ ва айрим иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчиликлар фонида мусобақаларнинг халқаро сиёсий контекстини мураккаблаштириши мумкин.
Шунингдек, Дипломатик хавфсизлик хизмати Олимпиада давомида Америка фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлишини маълум қилган.
Live
Барчаси