AҚШ Қирғизистондаги сўз эркинлиги учун маблағ ажратади

Олам

image
0:00
0:00
download

AҚШ Давлат департаменти Қирғизистондаги “сўз эркинлиги ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш” дастурларини молиялаштириш учун маблағ ажратади. Бу ҳақда “Lenta” тегишли грант тавсифига асосланиб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, грант доирасида AҚШ иштирокчиларга 10 дан 50 минг долларгача пул тақдим этиши мумкин. Қирғизистондаги ҳар қандай мустақил оммавий ахборот воситалари, шунингдек, нотижорат ташкилотлар маблағ олиш учун ариза беришлари мумкин.

Қайд этилишича, грант дастурлари мамлакатда эркин ва мустақил журналистикани ривожлантиришга қаратилган. Улар мустақил ва холис равишда хабар бериш масалаларида Қирғизистон оммавий ахборот воситаларининг “салоҳияти ва барқарорлигини” оширишга хизмат қилиши керак.

Давлат департаментига кўра, Қирғизистоннинг медиа хизматлари минтақадаги “энг очиқ” хизмат ҳисобланади. Бироқ, уларнинг аксариятини ўз-ўзини цензуралаш сабабли бутунлай мустақил деб атаб бўлмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг