АҚШ Исроилга 10 млн долларлик ўқ-дори етказиб бермоқчи – WSJ
Олам
−
17 Февраль
2428Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Фаластин-Исроил можаросида сулҳ тузишга чақирганига қарамай, Вашингтон Исроил ҳукуматига ўн миллион долларлик турли хил ўқ-дорилар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 16 февраль куни “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Америка ҳукумати Исроилга тахминан 1 минг MK-82 бомбасини, шунингдек, KMU-572 юқори аниқликдаги тўпламлари ва KMU-572 бомбалари учун сигорталар беришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, кеча, 16 февраль куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Республикачилар ва Демократик партияларидан 10 нафар аъзоси Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам ажратиш бўйича муқобил қонун лойиҳасини ишлаб чиққани ҳақида хабар тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Президенти Жо Байден гаровга олинганларни озод қилиш учун Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги жангларда олти ҳафталик танаффус қилишга чақирганди.
LiveБарчаси