АҚШ Ироқдан 2,5 минг аскарини олиб кетди

Олам

image

АҚШ Ироқдан 2500 нафар ҳарбийсини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Козими “El-Irakiyye” телеканали эфирида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда "Анадолу" агентлиги.

Унинг сўзларига кўар, Бағдод Вашингтон билан стратегик мулоқотда катта ютуқларга эришган.

“Аввалроқ америка ҳарбийларни бошқа жойга кўчириш ва ҳарбий контингентни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишувга эришилганди. 2 500 америкалик ҳарбий мамлакатни тарк этиб улгурди”, деган Козими.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Ироқ Бош вазири билан учрашганида Аммерика ҳарбий контингентини мамлакатдан олиб чиқибк кетишни тезлаштиришга ваъда берганди.

Аввалроқ, АҚШ Ироқ ва Афғонистондаги Америка ҳарбийлари сонини қисқартириш ниятида экани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ироқ

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг