“АҚШ гўзали-2019” танлови ғолибаси ўлик ҳолда топилди
Олам
−
31 Январь 2022
50502“АҚШ гўзали-2019” танлови ғолибаси Чесли Крист Нью-Йорк шаҳрида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “The New York Post” полициядаги манбаларга таяниб хабар берган.
30 ёшли танлов ғолибасининг жасади кеча, 30 январь куни эрталаб 60 қаватли осмонўпар бино ёнидан топилган. Крист бинонинг тўққизинчи қаватида яшаган, лекин охирги марта уни 29-қаватда кўришган.
Нашрнинг ёзишича, Крист ўлимидан олдин ҳаммасини онасига қолдиришни истаётганини билдирувчи ёзув қолдирган.
“Севимли Чеслимизнинг оламдан ўтгани ҳақида хабар беришдан чуқур қайғудамиз. У бутун дунё бўйлаб ўзининг гўзаллиги ва кучи билан бошқаларга ато этган ёрқин нурни тарқатди. У ғамхўрлик қилди, севди, кулди ва нур таратди”, дейилган Крист оиласи баёнотида.
Қайд этилишича, ўлимидан бироз олдин Крист Instagram’да пост эълон қилган, у ерда ўзининг суратини жойлаштириб: “Бу кун сизга тинчлик олиб келсин”, деб ёзиб қолдирган.
LiveБарчаси