АҚШ Эронга ядровий дастур бўйича қўл узатмоқчи

Олам

image

Вашингтон Теҳронни Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини тиклаш бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлиги ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда бугун, 25 октябрь куни Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Эсламий маълум қилди. 

"Уч-тўрт кун олдин америкаликлар Эронга Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди”, дея Эсламийнинг сўзларини келтиради IRNA агентлиги. 

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс ўтган ҳафта Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини тиклаш ҳозирда АҚШ маъмуриятининг диққат марказида эмаслигини, чунки томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар жуда катта эканини айтди. Унинг таъкидлашича, АҚШ Эрон раҳбариятини ўз мамлакатидаги тинч намойишчиларга қандай муносабатда бўлгани учун жавобгарликка тортишга ва бу намойишчиларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратган.

Эроннинг ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини Эрон ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари: Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлмаган Германия гуруҳи имзолаган. У Теҳронга қарши санкцияларни босқичма-босқич олиб ташлашни, шу жумладан унинг нефть ва нефть маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича барча тақиқларни, мамлакат ядровий дастурининг эксклюзив фуқаролик характерини таъминлаш чораларини кўришни назарда тутган. 2018 йилда Қўшма Штатлар ҚКҚҲРдан чиқди ва унинг амалга оширилишини бутунлай тўсиб қўйди. 2021 йилдан буён келишувни қайта тиклашга бир қанча уринишлар бўлиб, ҳали натижа бермади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг