АҚШ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди
Олам
−
18 Ноябрь 2020
6355АҚШ Ҳукумати Эронга қарши бир томонлама санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик эълон қилган рўйхатга кўра, Эрон Ислом Республикасининг тўққиз нафари фуқароси ва 49 та компаниясига тақиқлов чоралари жорий қилиняпти.
Шунингдек, ЭИР байроғи остида сузувчи кема ҳам “қора рўйхат”га тушган.
Аввалроқ, ваколат муддати тугаб бораётган АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзидан кейинги давлат раҳбарига яхшигина бош оғриқ бўлиши учун Эроннинг ядро объектига ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь