АҚШ Эронга қарши урушда қанча зарар кўрди?
Олам
−
28 Март 5541 1 дақиқа
АҚШнинг Эрон билан урушдаги дастлабки 3 ҳафталик йўқотишлари 1,4 млрд доллардан 2,9 млрд долларгача баҳоланди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.
Баҳолашни АҚШ Мудофаа вазирлигининг собиқ юқори лавозимли молиявий назоратчиси Элейн Маккаскер келтирган. Юқори ҳисоб-китобга Қатардаги АҚШ базасида жойлашган радар тизимига етган зарар ҳам киритилган.
Уруш давомида АҚШ қуйидаги ҳарбий техникаларни йўқотган ёки зарар кўрган:
- MQ-9 Reaper туридаги кўплаб дронлар йўқ қилинган (ҳар бири камида 16 млн доллар);
- R-15 ва F-35А қирувчи самолётлари зарар кўрган (тахминан 100 млн ва 82,5 млн доллар);
- KC-135 ёнилғи қуювчи самолётларидан бири йўқ қилинган, яна бештаси шикастланган;
- Gerald R. Ford авиаташувчи кема ёнғин сабаб жанг ҳудудини тарк этган;
- AN/TPY-2 (камида 300 млн доллар туради) ва AN/FPS-132 (тахминан 1 млрд доллар) радар тизимлари ишдан чиққан.
Шунингдек, айрим техникалар энди ишлаб чиқарилмаётгани сабабли уларни янгилари билан алмаштириш янада қимматга тушиши мумкин.
Бундан олдин “The New York Times” АҚШнинг Яқин Шарқдаги операциясининг фақат илк 6 куни ҳам 11,3 млрд долларга тушганини хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан АҚШ Эрон билан олиб борилаётган музокаралар доирасида Туркия билан алоқаларни мувофиқлаштираётгани ҳақида айтганди.
Live
Барчаси