АҚШ Эронда режим алмашишини хоҳлайди – Трамп (видео)
3-саҳифа
−
09:42 1688 1 дақиқа
АҚШ учун Эронда ҳокимият алмашиши воқеалар ривожининг энг яхши варианти бўлар эди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп журнлистлар билан қилган мулоқотида сўз очди.
Оқ уй етакчисининг айтишича, АҚШ Эрон билан бир неча йиллардан бери сулҳ тузишга ҳаракат қилмоқда, аммо бу ҳанузгача фойда бермаган.
“Афтидан, бу содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши ҳодиса бўлади. 47 йил давомида улар шунчаки гаплашишди, гаплашишди, гаплашишди ва шу билан бирга, улар гапираётган пайтда биз кўп одамларнинг ҳаётини йўқотдик”, деган Трамп.
Қолаверса, АҚШ Президенти Эроннинг уранни бойитиш қобилиятини сақлаб қолишини хоҳламаслигини ҳам қўшимча қилган.
Қайд этиш жоиз, айни дамда Америка Яқин Шарққа жойлаштириш учун иккинчи авиация зарба гуруҳини тайёрлаш ҳақида буйруқ берган. Бундан ташқари, Трамп Эрон билан музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўриш мақсадида минтақага иккинчи авиация ташувчи кемани юбориш масаласини кўриб чиқаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Кариб ҳавзасида тахминан 16 минг ҳарбий хизматчидан иборат бўлган ҳарбий гуруҳни жойлаштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль