АҚШ-Эрон: урушга баҳона топилди. Путиннинг бунга муносабати
Олам
−
21 Июнь 2019
24014АҚШ фуқаролик авиациясига тегишли бўлган разведка дрони Эрон томонидан уриб туширилди.
Вашингтон бу ҳолатни тожаввузга тенглаштириб, дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини таъкидлади. АҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 20 июнь куни ўзининг твиттердаги саҳифасида “Эрон жуда катта хатога йўл қўйди”, деб пост қолдирди.
Расмий Теҳрон берган маълумотларга кўра, АҚШ фуқаролик авиациясига тегишли бўлган разведка дрони Эрон ҳаво сарҳадларини бузиб кирганлиги учун уриб туширилган.
Эрон Саудия Арабистонини “агрессив ҳаттиҳаракатларни амалга ошираётганликда” айблаб чиқди. Улар расмий Ар-Риёд ўз ҳамкорлари билан расмий Теҳронга нисбатан кейинги муносабатларини муҳокама қилишаётганини айтишмоқда. Россия эса томонларни босиқликка чақираяпти.
“АҚШ муаммони ҳал этишда қуролли кучларидан фойдаланишини истисно этмаяпти. Мен бу вақтда минтақага минимал даражадаги фалокат хавф солаётганини айтмоқчиман. Лекин ўйлайманки, томонлар бундай уринишлар катта эҳтимол билан ачинарли оқибатларга олиб келишини ўйлаб кўради”, деб айтиб ўтди Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин.
LiveБарчаси