АҚШ Эрон Россияга дрон бермаслиги учун қўлидан келганини қилмоқчи

Олам

image

АҚШ Эроннинг зарарли ҳаракатларига, жумладан, Россияга учувчисиз учиш аппаратларини етказиб беришга қарши туриш учун санкциялар ва бошқа иқтисодий чоралар доирасидан ташқарига чиқадиган воситалардан фойдаланишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс кеча, 28 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди. 

“Биз Эрон дрон технологияларининг хавфига диққат қаратган эдик ва ҳозир ҳам қаратганмиз”, дейди у.

Нед Прайс Эрон учувчисиз учоқлари Сурия, Ироқда аллақачон Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги шерикларига қарши ишлатилганини, энди эса бу Россия томонидан Украинада қўлланилганини қўшимча қилган.

“Биз Эрондан бутун дунё мамлакатлари ва ташкилотларига ушбу технология оқимини тўхтатиш ва қарши туриш учун ўз манфаатимизга мос келадиган барча нарсани қиламиз”, дейди Прайс қандай чоралар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмай.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг