АҚШ Эрон билан ядровий битим бўйича музокараларга қайтиши мумкин

Олам

image

Эрон бўйича ядровий келишувда иштирок этадиган мамлакатлар Америка Қўшма Штатларининг келишувга қайтишига кўмаклашиш ниятида эканликларини эълон қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий баёнотида айтилган.

Ядро шартномаси бўйича музокаралар келаси ҳафта Венада бўлиб ўтади. Унда келишувни амалга ошириш бўйича чоралар, шу жумладан “санкцияларни бекор қилиш ва ядровий мажбуриятларни бажариш” белгиланиши керак.

“Шу муносабат билан координатор Венада Биргаликда умумий ҳаракатлар режасининг барча иштирокчилари ва АҚШ билан индивидуал алоқаларни кучайтиради”, деб айтди Европа Иттифоқининг ташқи хизмати.

Қўшма Штатлар Венадаги музокараларда воситачилар орқали иштирок этиш режаларини тасдиқлади. 

“АҚШ Давлат департаменти ҳозирча Эрон билан тўғридан-тўғри музокараларга умид боғламайди, аммо бу имкониятга очиқ бўлиб турибди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия ва Эрон Биргаликда умумий ҳаракатлар режасини 2015 йилда имзолаган. Шартномага биноан, мамлакатлар Теҳрон ядро қуролидан воз кечиши эвазига унга қарши санкциялар қўлламасликка ваъда берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг