АҚШ энг қашшоқ давлатларга 150 миллион доллар ажратди

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Нигерга ташрифи чоғида Африканинг Саҳел минтақаси учун янги гуманитар ёрдам сифатида 150 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда “The East African” нашри хабар берди.

“Қўшма Штатлар Нигер ва бутун Саҳелдаги заиф аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 150 миллион долларга яқин гуманитар ёрдам кўрсатишдан фахрланади”, дейди Энтони Блинкен.

Маблағлар дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири бўлган Нигер ва озиқ-овқат инқирози ҳамда қуролли тўқнашувлардан зарар кўрган бошқа Саҳел давлатларига йўналтирилади.

“Қўшма Штатлар Нигернинг ривожланиш соҳасидаги, шунингдек, хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликдаги асосий шерикларидан биридир”, дейди Нигер ташқи ишлар вазири Ҳассуми Массуду.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг ҳарбий ҳамкорликдаги ҳиссаси Нигерия қуролли кучларининг самарадор бўлишига имкон беради.

Блинкеннинг ташрифи АҚШ Вице-президенти Камола Харрисдан олдин бўлиб ўтди. Харрис жорий йилнинг 20 март куни Гана, Танзания ва Замбия давлатларига бориши кутилмоқда.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг