АҚШ элчиси QALAMPIR.UZ таҳририятига келди

Жамият

АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бугун, 6 апрель куни QALAMPIR.UZ таҳририятига келди ва нашр журналистлари билан мулоқот ўтказди. Учрашувда Элчихона вакиллари ва QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов, Бош муҳаррир ўринбосари Феруза Нажмиддинова ҳамда журналист Ҳулкар Муртазоева иштирок этди. 

Қамариддин Шайхов АҚШ элчисига QALAMPIR.UZ нашри, тарихи, бугунги фаолияти, журналистлари, доимий ёритиб бориладиган мавзулар ҳақида маълумот берди. 

Томонлар мамлакатдаги сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, журналистларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, Ўзбекистон-АҚШ муносабатларида матбуотнинг тутган ўрни ҳақида фикр юритди. 

QALAMPIR.UZ журналистларининг АҚШга амалга оширган ташрифи ва келгуси ташриф режалари, апрель ойида кутилаётган ташриф ва истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 

Хеник, ўз навбатида АҚШ элчихонаси QALAMPIR.UZ билан ҳамкорликка очиқлигини билдирди. 

Анъанага кўра, элчи QALAMPIR.UZ таҳририятида ўз бармоқ изларини қолдирди. У тинчлик ва барқарорлик рамзи сифатида яшил рангни танлади.

Мулоқот сўнгида АҚШ элчиси Жонатан Хеник QALAMPIR.UZ учун эксклюзив интервью берди. Ушбу интервьюни тез орада YouTube каналимизда томоша қилишингиз мумкин. 

Эътиборли жиҳати шундаки, Жонатан Хеник Ўзбекистонда иш бошлаганидан буён илк бор Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларига интервью бермоқда ва у QALAMPIR'ни танлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг