АҚШ элчиси QALAMPIR.UZ таҳририятида меҳмон бўлди

Жамият

image

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм ва элчининг халқ дипломатияси бўйича маслаҳатчиси Анастасия Коливас QALAMPIR.UZ таҳририятига ташриф буюрди.

Жаноб Розенблюм таҳририятнинг янги биноси билан танишди. Бу ерда журналистлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолади. Таҳририят жамоаси билан суҳбатда QALAMPIR.UZ мисолида Янги Ўзбекистоннинг янгиланиб бораётган оммавий ахборот воситаларини кўришини маълум қилди.

Ўз навбатида QALAMPIR.UZ асосчиси - журналист Қамариддин Шайхов сайт фаолияти, журналист кадрларга қўйилган талаблар, халқаро мавзуларни ёритишдаги тажриба ва сўз ва матбуот эркинлигининг амалдаги ифодаси хусусида маълумот берди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва дунёдаги медиа муҳит, сўз ва матбуот эркинлиги, цензура, журналистларга нисбатан босим ва таҳдидлар, ОАВ фаолиятига тўсқинликка нисбатан қонуний жавобгарликни белгилаш ва бу масалада ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳаси, инсон ҳуқуқлари масалалари муҳокама қилинди.

Жаноб Розенблюм ўз сўзида АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларида ОАВга яратиб берилган шароит, мамлакатдаги сўз ва матбуот эркинлиги муҳим аҳамият касб этишини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг