АҚШ душманлари ҳарбий машғулотларни якунлади (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Араб денгизида Россия, Хитой ва Эроннинг уч томонлама ҳарбий-денгиз машқлари ниҳоясига етди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди

“Бугун Эрон Ислом Республикасининг Чобаҳор порти яқинидаги Арабистон денгизида Россия ҳарбий-денгиз флоти, Хитой ва Эрон Ислом Республикаси денгиз кучлари билан машғулот ўтказди”, дейилади хабарда.

16-17 март кунлари ўқув машғулотлари иштирокчилари томонидан белгиланган ҳудудда ҳарбий кемаларнинг миллатлараро отрядини шакллантириш бўйича ишлар ишлаб чиқилган ва жанговар қўшинлар қўшма тактик манёврлар амалга оширган.

Шунингдек, қўшинлар томонидан артиллериядан отиш, асирга олинган кемани гаровга олинганлар билан озод қилиш, денгизда ҳалокатга учраган кемага ёрдам кўрсатиш каби машғулотлар ўтказилган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг