АҚШ доим хатоларини ёлғон баҳоналар билан беркитади – Захарова

Олам

image

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мария Захарова АҚШни доимий равишда ўз айб ва хатоларини ёлғон баҳоналар билан беркитишга уринишда айблади. У бу ҳақда "Комсомолская правда" радиосига берган интервьюсида айтган. 

“Йиллар давомида Америка Қўшма Штатларида турли хил ҳокимият кучларини тўплаган бир қатор сиёсатчилар доимий равишда ўз хатоларини баъзи ташқи омиллар билан яширмоқдалар. Ёки провокация сифатида улар муайян вазиятларни келтириб чиқарадилар ва кейинчалик уларни ташқи омиллар билан боғлайдилар. Йўл қўйилган хатолар, яширилган ва ушбу ташқи омиллар билан оқланган”, дейди Захарова радиодаги суҳбатда. 

Захарова, шунингдек, АҚШ бир неча бор Россия, Хитой ва Яқин Шарқ мамлакатларини "барча муаммолар" юзага келишида айблаганини хотирлади. Унинг фикрича, Вашингтон ҳозирги вазиятда ҳам шунга ўхшаш стратегияни танлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 январга ўтар кечаси Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Ал-Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. 

Орадан кўп ўтмай, Эрон АҚШга кучли интиқом жавобини қайтаришини маълум қилди ва бу юзасидан 13 сценарий тузилганини очиқлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Мария Захарова

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг