АҚШ бошчилигидаги давлатлар Россия ва Шимолий Кореяга қарши чора кўради
Олам
−
23 Сентябрь 2023
5972АҚШ, Жанубий Корея ва Япония биргаликда Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги эҳтимолий қурол-яроғ битимига қарши чора кўришга ваъда берди. Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Тегишли баёнот Нью-Йоркда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Пак Чин ва унинг америкалик ва япониялик мавқедошлари Энтони Блинкен ва Ёко Камикава ўртасидаги учрашувда маълум қилинган.
Учрашувда вазирлар КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Россияга ташрифи ва унинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви, хусусан, Москва ва Пхеньян ўртасидаги қурол-яроғ бўйича эҳтимолий келишуви мавзусини муҳокама қилган.
Учта ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликдан чуқур хавотирда эканлигини билдириб, "автократик" давлатлар ўртасидаги қурол-яроғ келишуви Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россияга келиб, Президент Путин билан учрашган ва мамлакатдаги бир қанча ҳарбий объектларни кўздан кечирганди. 20 сентябрь куни Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги сўнгги алоқалар ҳамда эҳтимолий ҳамкорлик юзасидан дунё етакчиларини огоҳлантирганди.
LiveБарчаси