АҚШ БМТни Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар жорий этишга чақирди 

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари бир қатор баллистик ракета учиришлари учун Шимолий Кореяга қарши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти орқали янги чеклов чораларини киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Жаҳон ташкилотидаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд маълум қилди.

“АҚШ Шимолий Кореянинг 2021 йилнинг сентябридан бери ҳар бири БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузган ҳолда амалга оширилган олтита баллистик ракета учирилишига жавобан БМТ санкцияларини таклиф қилмоқда”, деб ёзган Линда Томас-Гринфилд ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Кеча, 12 январь куни БМТ Бош котибининг Матбуот котиби Стефан Дюжаррик Корея яриморолидаги вазият ёмонлашиши мумкинлигини таъкидлади.

Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотларига кўра, 11 январь куни соат 07:27 да КХДРнинг ички қисмидан Япон денгизи йўналиши бўйича баллистик ракета учирилган. 

10 январь куни Ғарб давлатларининг илтимосига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Пхеньяннинг 5 январь куни гипертовушли ракетани синовдан ўтказиши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг