АҚШ Киевга Россияга ҳужум қилишда ёрдам бериб келмоқда – FT
Олам
−
12 Октябрь 2025 4868 2 дақиқа
Қўшма Штатлар бир неча ой давомида Украинани Киевга Россия энергетика объектларига ҳужум уюштиришга ёрдам берадиган разведка маълумотлари билан таъминлаб келмоқда. Бу ҳақда “Financial Times” америкалик ва украиналик расмийларга таяниб хабар берди.
Газетанинг ёзишича, АҚШ томонидан тақдим этилган разведка маълумотлари Киевга бир қанча нишонларга, жумладан, “олдинги чизиқдан узоқда” жойлашган нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилиш имконини берган. FT манбаларига кўра, Украина нишонларни танлаган ва Вашингтон уларнинг заиф томонлари ҳақида маълумот берган. Америка разведкаси Киевга зарбалар маршрути, баландлиги, вақти ва тактикасини режалаштиришда ёрдам бериб, Украина дронларига ҳаво мудофаа тизимидан қочиш имконини берди.
Октябрь ойида “The Wall Street Journal” нашри АҚШ фақат Украинага Россия ҳудудига зарбалар бериш учун зарур бўлган разведка маълумотларини беришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди. FT маълумотларига кўра, ёзда разведка маълумотлари алмашинуви кучайиб, манбалар буни Россия иқтисодиётини заифлаштириш ва уни Украина билан музокара қилишга мажбурлаш уриниши сифатида таърифлаган.
Вашингтон узоқ вақт давомида Москва билан кескинлашув ва можарога олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочган, деб таъкидлайди нашр. Нашрнинг ёзишича, Оқ уй сиёсатидаги ўзгариш АҚШ ва Украина Президентлари Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг июль ойида бўлиб ўтган телефон суҳбатидан сўнг юз берган. Республикачиларнинг Россияга чуқур зарба бериш бўйича позициясига унинг Россия Президенти Владимир Путиндан кўнгли қолгани ҳам таъсир кўрсатди, Трамп буни август ойида Аляскадаги саммитдан кейин қайта-қайта билдирга .
Шу ҳафта бўлиб ўтган брифингда Зеленский Россия ҳудудига Украина ҳарбий ҳужумларида АҚШ разведкасининг ролига аниқлик киритмади. Шу билан бирга, у Ғарб ҳамкорлари – Patriot, Nasam ва Iris-Т томонидан тақдим этилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан фойдаланишга ишора қилиб, Киев “биринчи навбатда ўз мудофааси учун Америка разведкаси билан ҳамкорлик қилади” деб айтди.
Кремлнинг таъкидлашича, Россия узоқ вақтдан бери АҚШ ва НАТО давлатлари разведка маълумотларини тўплаши ва украиналик ҳарбийларга узатишини билади: “Бу янгилик эмас”.
Президент Владимир Путин Россия Украина Қуролли кучларининг энергетика инфратузилмасига уюштирган ҳужумларига тоқат қилмаслигини ва уларга жиддий куч билан жавоб беришда давом этишини таъкидлади. Унинг фикрича, Украина ўз тарафдорларига муваффақиятларини кўрсатиш учун Россия ҳудудида “мутлақо тинч нишонларга” зарба беришга ҳаракат қилмоқда. Путин Ғарб қуролларининг бу мақсадларда қўлланиши “НАТО давлатлари, АҚШ ва Европа давлатлари Москва билан урушаётганини билдиради” дея огоҳлантирди.
Live
Барчаси