АҚШ баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Олам

image

Бугун, 5 ноябрь куни АҚШ Космик кучлари Minuteman III туридаги баллистик ракетанинг синов ўқ отишлари муваффақиятли якунланганини эълон қилди. Бу ҳақда идоранинг расмий сайтида хабар берилди.

Космик кучлар маълумотига кўра, бугун, 5 ноябрь куни АҚШ Minuteman III типидаги қитъалараро баллистик ракетанинг синов учиришини амалга оширган. Учириш чоғида ракетанинг “жорий ишончлилиги, жанговар тайёргарлиги ва аниқлиги” баҳоланган.

Жанговар каллаксиз ракетанинг ажратиладиган қисми тахминан 6800 километр масофани босиб ўтиб, Маршалл оролларидаги Кважалеин атоллида жойлашган Рональд Рейган номидаги ракетага қарши мудофаа синов полигонига етиб борган.

“Ушбу синов қурол тизимининг ишончлилиги, мослашувчанлиги ва модуллилигини тасдиқлади. AFGSC учувчиларининг махсус гуруҳи томонидан ўтказилган ушбу комплекс баҳолаш орқали биз мамлакатимизнинг қитъалараро баллистик ракета тизими яхлитлиги ва ишончлилигининг энг юқори стандартларини таъминлаймиз”, дейди полковник Дастин Ҳармон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ядровий каллак олиб юришга қодир, бироқ ҳозирча жанговар каллаксиз қитъалараро баллистик ракетанинг илк синовини режалаштиргани ҳақида хабар берилганди. Ўтган ҳафтада эса АҚШ Президенти Дональд Трамп Мудофаа вазирлигига бошқа давлатлар билан “тенг асосда” ядровий қурол синовларини бошлашни топширганини айтганди.

Трампнинг бу баёнотига Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, Россия Президенти матбуот хизмати ҳамда БМТ муносабат билдирди. Шу билан бирга, АҚШ Энергетика вазирлиги ядровий синовлар ҳозирча атом бомбаси портлатиш билан кечмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ баллистик ракета ядровий каллак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг