АҚШ Баку-Ереван битими билан стратегик коридор устидан назоратни қўлга киритади – “Reuters”
Олам
−
08 Август 2025 3435 2 дақиқа
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 8 август куни имзолаши керак бўлган тинчлик шартномаси АҚШга Жанубий Кавказ орқали стратегик транзит йўлагини ривожлантириш учун эксклюзив ҳуқуқларни беради. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “Reuters” хабар берди.
Маросим бугун, 8 август куни Вашингтонда АҚШ Президенти Дональд Трамп иштирокида бўлиб ўтади. Битим Тоғли Қорабоғ мақоми туфайли СССР парчаланишидан аввал авж олган икки давлат ўртасидаги узоқ йиллик можарога чек қўйиши керак.
Қорабоғ 2023 йилда Озарбайжон назоратига ўтди, бироқ мамлакатларда транспорт йўналишларини тўсиб қўйиш бўйича ҳалигача ҳал этилмаган муаммолар мавжуд. Шундай қилиб, Баку мамлакат жануби-ғарбини Туркия билан чегарадош Нахичеван анклавини боғлайдиган тўғридан тўғри қуруқлик алоқасидан манфаатдор. Тахминларга кўра, йўлак Арманистон ҳудудидан – Сюник вилоятининг Мегри шаҳридан ўтади.
Манбаларга кўра, айнан мана шу “артерия” АҚШ томонидан назорат қилинади. Лойиҳа “Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп маршрути” деб номланди. Агентлик суҳбатдошлари йўлак Арманистон қонунчилигига мувофиқ бошқарилади, Қўшма Штатлар эса ушбу участкани инфратузилмани қуриш ва уни бошқариш бўйича консорциумга бериши мумкин, дея аниқлик киритди.
“Тижорат фондлари ёрдамида бу қадам минтақани очиб беради ва кейинги ҳарбий ҳаракатларни олдини олади”, дейди нашр манбаларидан бири.
Йўналиш Ереван қарши чиққан “Зангезур йўлаги” деб аталмиш аввалги концепцияга муқобил сифатида кўрилмоқда. 2023 йилда Бош вазир Никол Пашинян бу ибора “Арманистонга қарши ҳудудий даъволар қилиш учун сарлавҳа бўлиб хизмат қилишини” таъкидлаб, Озарбайжон Нахичеван билан тўғридан тўғри алоқа қилиш мақсадида фойдаланиши учун мамлакат жанубида аввал демонтаж қилинган темирйўлни қайта тиклайдиган “Тинчлик чорраҳаси” деб номланган ўз лойиҳасини таклиф қилган эди.
Манбаларга кўра, “Трамп йўли” томонлар жума куни тузмоқчи бўлган тинчлик келишувининг асосий элементи бўлади.
Бундан ташқари, Арманистон ва Озарбайжон 1999-йилда Франция, Россия ва АҚШ воситачилигида Тоғли Қорабоғ бўйича можарони ҳал қилиш йўлида иш олиб бораётган ЕХҲТнинг Минск гуруҳидаги иштирокини расман эълон қилиши кутилмоқда.
Арманистон-Озарбайжон келишувидаги тараққиёт март ойида АҚШ махсус вакили Стив Виткофф минтақага ташриф буюрганида баён қилинган эди.
АҚШ расмийларининг фикрича, Жанубий Кавказдаги тинчлик Озарбайжонни Трамп ўзининг биринчи муддатида Исроил ва тўрт мусулмон давлати ўртасида музокара олиб борган Иброҳим келишувларига қўшилиш бўйича музокараларга ундаши мумкин.