АҚШ асосий рақобатчисини белгилаяпти. Пентагон янги мудофаа стратегиясини тақдим этди
Олам
−
28 Октябрь 2022
6454Пентагон томонидан тайёрланган АҚШнинг янги мудофаа стратегиясида Россия “ўткир таҳдид” деб баҳоланди, бироқ у НАТОга аъзо мамлакатларга ҳужум қилмоқчи эмаслиги кўрсатилган. Бу ҳақда CNN’га ҳужжатлар мазмуни билан таниш бўлган Мудофаа вазирлигидаги юқори мартабали манбалар маълум қилди.
Мудофаа стратегиясида, шунингдек, Хитой “Қўшма Штатларга барча жабҳаларда, ҳарбий, иқтисодий, технологик ва дипломатик жиҳатдан тизимли равишда қаршилик кўрсатиш нияти ва қобилияти ортиб бораётган ягона рақобатчи” эканлиги таъкидланган.
“Биринчи марта биз ядровий қурол соҳасидаги иккита асосий рақобатчи – Хитой ва Россияни тўхтатиб туришимизга тўғри келади”, дейди телеканал манбаси.
У “бу ҳам стратегик тийиб туриш, ҳам минтақавий уруш учун янги муаммоларни келтириб чиқаришини” таъкидлади.
Миллий мудофаа стратегияси, шунингдек, у билан чоп этилган “Ядровий сиёсат шарҳи” ва “Ракеталарга қарши мудофаа шарҳи” АҚШ ҳукумати мудофаа ва ҳарбий стратегияларда қўлланма сифатида фойдаланадиган сиёсий ҳужжатлардир.
LiveБарчаси