АҚШ Аляскада таклиф қилган муросаларга рози бўлдик – Путин

Олам

image

Россия АҚШ томонидан икки давлат етакчилари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида 2025 йил август ойида Анкорижда бўлиб ўтган учрашув давомида таклиф этилган муросаларга рози бўлган. Бу ҳақда Россия Президенти бугун, 19 декабрь куни “Тўғридан тўғри мулоқот” вақтида маълум қилди.

“Москвада ўтган дастлабки учрашувларда бизга муайян таклифлар билдирилди ва маълум муросаларга бориш сўралди. Анкорижга келгач, бу қарорлар биз учун осон бўлмаслигини айтдим. Аммо бизга таклиф қилинган муросаларга рози бўлдик”, деди Путин.

Унинг таъкидлашича, Трамп билан бўлган учрашувда Россия томони АҚШ таклифларини “келишиб олган ва деярли тўлиқ қабул қилган”. 

“Шунинг учун биз ниманидир рад этяпмиз, деб айтиш мутлақо нотўғри ва ҳеч қандай асосга эга эмас”, деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Россия музокараларга ва урушни тинч йўл билан якунлашга тайёр, ҳозир эса “тўп тўлиқ ва бутунлай” Украина ҳамда Европа давлатлари томонида.

Россия Президенти, шунингдек, мамлакат ҳокимияти “одамлар ҳалок бўлиши учун ўзини жавобгар деб ҳисобламаслигини” билдирди, чунки унинг айтишича, урушни улар “бошламаган”.

Путиннинг даъво қилишича, Россия томонидан 2022 йил 24 февралда Украинага қарши амалга оширилган кенг кўламли босқин – бу “2014 йилда Украинада, Ғарб давлатлари қўллаб-қувватлаган давлат тўнтаришидан сўнг, Киев режими томонидан бошланган урушни якунлаш учун” қуролли кучлардан мажбурий фойдаланиш бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг