АҚШ Афғонистон масаласида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Жамият

image

Америка Қўшма Штатлари Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятида эканини маълум қилди. Мазкур маълумот Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев АҚШнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Ханник билан музокаралар чоғида айтиб ўтилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазиятни, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Америка мулоқотини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.

“Элчи Ўзбекистон Раҳбариятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича олиб бораётган сиёсатига юксак баҳо берди. Шунингдек, Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масаласида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди”, дейилади вазирлик хабарида. 

Маълум қилинишича, томонлар Афғонистонда миллий ярашувга имкон қадар тезроқ эришиш, шунингдек, мамлакатнинг янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш зарурлиги тўғрисида келишиб олган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг