АҚШ ҳозирча Япония билан келишгани йўқ

Олам

image

AҚШ ва Япония вакиллари музокаралардан кейин савдо келишувига эриша олмади, дея хабар бермоқда “Regnum”.

Маълум бўлишича, AҚШ савдо вакили Лайтхайзер билан тўрт соат давом этган музокаралардан сўнг, Япония иқтисодий тикланиш вазири Тосимицу Мотэги
томонлар савдо келишувига яқин эканини айтди. 

Унинг сўзларига кўра, музокаралар кутилганидан анча узоқ вақт давом этган. Шунга қарамай, музокараларнинг биринчи кунида ҳеч қандай келишувга эришилмади. савдо шартномаси бўйича маслаҳатлашувлар эртаси куни давом этади.

Таъкидланишича, AҚШ етакчиси Дональд Трамп Япония билан савдо масалаларини 2020 йилги сайлов олдидан ҳал қилишни кутган. 

Токио ва Вашингтон ўртасидаги ҳал этилмаган муаммолар қаторида Японияда Aмерика товарлари учун қишлоқ хўжалик бозорларини очиш ва япон автомобилларига тарифлар масаласи мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг