АҚШ ҳарбийлари дунё бўйлаб тинч аҳолини ўлдирганини тан олди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ ҳарбийлари ўтган 2020 йилда бир қатор хорижий давлатларнинг тинч аҳоли вакилларини ҳарбий операциялар вақтида бехосдан ўлдириб қўйганини тан олди. Бу ҳақда “Аljazeera” нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Қўшма Штатлар дунёдаги уруш зоналарида 23 кишининг ўлими учун жавобгар эканлигини тан олган. Қайд этилишича, 2020 йилги қурбонлар сони ундан аввалги йилларга қараганда ортган. Ҳарбий ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлганлардан ташқари яна 10 киши оғир жароҳат олган.

Пентагон тақдим қилган ҳисоботга кўра, можаролар пайтида тинч аҳолининг ўлими энг кўп Афғонистонда қайд этилган. Шунингдек, Ироқ, Сомали, Яман ва Нигерияда ҳам операциялар пайтида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлган.

АҚШ расмийларидан ташқари нодавлат ташкилотлар ҳам америкалик ҳарбийлар томонидан тинч аҳолининг ўлдирилиши тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда маълум қилиб туради. 

Улар томонидан эълон қилинган рақамлар кўпинча Америка ҳукумати томонидан тақдим этилган кўрсаткичлардан юқори бўлиб чиқади. 

Шундай қилиб, “Airwars” ташкилотига кўра, 2020 йилги ҳарбий ҳаракатлар пайтида Америка армияси юздан ортиқ одамни ўлдирган ва бу Пентагоннинг расмий маълумотларидан беш баравар юқори. 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари Вашингтон ҳисоботидаги рақамларни “ҳақиқатга мос эмас”, деб баҳолаган.

2020 йил ноябрь ойида Австралия ҳарбийлари ҳам Афғонистонда тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлганини тан олган эди. Ўшанда улар 39 афғоннинг ўлими учун жавобгар экани 400 дан ортиқ гувоҳнинг кўрсатмаси асосида аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг