АИ-80 бензини етарли ва нархи ошмаган – “Ўзбекнефтгаз” 

Жамият

image

Республикада АИ-80 бензини етишмовчилиги йўқ ва нархи оширилмаган. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти маълум қилди.

Ижтимоий тармоқда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидаги навбатлар кузатилаётгани, шунингдек, АИ-80 бензинига талаб ошгани сабаб, унинг етишмовчилиги юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ўз тасарруфидаги “UNG Petro” АЁҚШларида айни вақтда бензин нархлари оширилмагани ҳамда тақчиллик кузатилмаётганини расман маълум қилади”, вазирлик баёнотида.

Бензин тақчиллигини олдини олиш ва унинг нархларини барқарорлаштириш борасида биржа савдолари орқали кичик лотларда автобензин сотиш ва нефть базалар, Бухоро заводига қарашли янги қуриб ишга туширилган қуйиш-тўкиш эстакадаси орқали АЁҚШларга етказиб бериш йўлга қўйилган.

“UNG Petro” АЁҚШларида бугунги кунда АИ-80 бензинининг чакана нархи 1 литри учун 6 800 сўмни ташкил қилади ва автобензин сифати тўлиқ кафолатланганини расман маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бензин тақчиллигини олдини олиш мақсадида, 35,7 минг тонна бензин ҳамда етарли миқдорда хомашё захираси яратилган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 142,2 минг тонна хом ашё қайта ишланиб, 83,7 минг тонна автобензин ишлаб чиқариш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг