Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари тайинланди. 

Қарорга мувофиқ Музаффар Рахимджанович Расулов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб, Улугбек Нармаматович Джавлиев, Зафар Зоирович Саидов ва Икромжон Файзуллоевич Хамраев инспекция бошлиғининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15 март куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилган эди.

Қуйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

•    қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;
•    экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;
•    ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
•    маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Агросаноат мажмуи

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар