“Агробанк”да иш ўрганувчи 2 минг доллар пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сирдарёда “Агробанк” иш ўрганувчи 2 минг АҚШ доллари пора билан қўлга тушди. У автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ташкил қилиш учун банкдан 240 миллион сўм кредит олмоқчи бўлган фуқародан “холис хизмати учун” 24 миллион сўм талаб қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.

Гап шундаки, Сирдарё вилояти Сардоба туманида яшовчи фуқаро автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ташкил қилиш мақсадида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 240 млн сўм кредит олиш учун “Агробанк”нинг туман филиалига мурожаат қилади. Бироқ банк ходимлари турли важлар билан унга кредит ажратишни кечиктириб келади.

ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Агробанк”нинг Сардоба туман филиали иш ўрганувчиси ушбу кредитни олиб бериш эвазига 24 миллион сўм талаб қилгани аниқланган. 

Хабарга кўра, иш ўрганувчи фуқародан 2 минг АҚШ долларини олган пайтда қўлга тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг