Аграр университетининг собиқ ректори қамоқда экани маълум бўлди
3-саҳифа
−
16 Июнь 2022
92262013-2020 йиллар давомида Тошкент давлат аграр университети ректори бўлган С.Б. айни пайтда қамоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бугун, 16 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова.
Вазирнинг таъкидлашича, Б.С. молиявий ва қабул бўйича камчиликларга йўл қўйганликда гумонланмоқда. У талабани супер-контрактдан базавий контрактга ўтказиб берган бўлиши ҳам мумкин. Айни вақтда мазкур иш бўйича тергов жараёни кетмоқда.
“Б.С. ишига келсак, мен Қонунчилик палатасида ҳам ишлаганман, тергов жараёни кетаётган пайтда бир нарса айтолмайман. Энг муҳими эҳтиёт чораси сифатида қамоқ жазоси қўлланилган. Ҳозир тергов жараёнлари кетмоқда. Дастлабки тергов натижалари ҳали эълон қилингани йўқ. Балки молиявий хатоликлар бўлиши мумкин, балки қабул масаласи бўлиши мумкин. Лекин баъзи ОТМларни биз ҳам текширганимизда суперконтрактда ўқиши керак бўлган боланинг оддий контракт билан ўқиётгани ҳам кузатиляпти”, дейди Абдуқодир Тошқулов.
Вазирнинг таъкидлашича, университетда жуда катта аттестация ўтказилган ва жуда кўп ўқитувчилар ишдан бўшатилган. Аграр университетга ҳозирда Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўзи ректорлик қилмоқда.
LiveБарчаси