Аграр соҳага ихтисослашган янги университет очилади
Жамият
−
27 Апрель 2022
48802022-2023 ўқув йилидан янги Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш масалалари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.
Қайд этилишича, биринчи ўқув йилида университетда 7 та мутахассислик бўйича 200 нафар талаба ўқитилади.
Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги ва Олий таълим вазирларига техникумлар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди. Бунда:
• аграр соҳадаги барча техникумлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади;
• кластер ва бошқа йирик қишлоқ хўжалиги корхоналари билан ҳамкорликда техникумлардаги ўқув дастурлар, методологияси, дарсликлар ва амалиёт тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади;
• техникумлар янги ташкил этиладиган агрохизматлар марказлари билан узвий боғланади.
LiveБарчаси