“Агент Жеймс Бонд” Британия денгиз флотининг фахрий қўмондонига айланди

Маданият-санъат

image

Англиялик актёр Дэниэл Крэйг Жеймс Бонд фильмидаги каби Британия денгиз флотининг фахрий қўмондонига айланди.  

Қироллик денгиз флоти сайтида ёзилишича, 53 ёшли ижодкорга Британия денгиз флоти имиджига қўшган ҳиссаси ва ҳарбий оилаларни қўллаб-қувватлагани учун бу унвон берилган.

“Мен жуда миннатдорман, фахрий катта командир унвонини олиш мен учун шараф”, дейди Крэйг.

Жорий йилнинг 7 октябрида Жеймс Бонд саргузаштининг янги қисми “Ўлиш вақт эмас” фильми экранларга чиқади. Маълум қилинишича, жосуслик триллерини яратувчилар фильм устида ишлаш жараёнида Мудофаа вазирлиги ва Британия Ҳарбий-денгиз флоти билан яқиндан ҳамкорлик қилган. Уларга суратга олиш учун зарур ускуналар ва жойлар тақдим этилган.

Крэйг учун “Ўлиш вақт эмас” сериалнинг охирги тасмаси бўлади. Актёр 15 йил жосус ролини ўйнаган – “Казино рояль” дан бошлаб. Ҳаммаси бўлиб, “агент 007” ҳақидаги бешта фильм Крэйг иштирокида суратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг