Агар Месси ПСЖга келса, Ди Мария унга барбекю пишириб беради  

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби яримҳимоячиси Анхель Ди Мария ҳамюрти Лионель Месси билан бир клубда ўйнашни орзу қилишини айтди. Бу ҳақда Аргентинанинг “TyC Sports” телеканали хабар бермоқда.

“Месси билан бир жамоада ўйнашни доим орзу қилардим. Аргентина миллий жамоасидаги ўйинлар етарли эмас. Доим у билан ўйнашни, уни ҳар сафар кўришни орзу қиламан”, дейди Ди Мария. 

Шунингдек, футболчи Месси билан бирга “кўк-анорранглилар” сафида ўйнашга бир пайтлар имкон пайдо бўлганини эслади. 

“Дастлаб, “Барселона”га ўтиш имконияти бор эди, аммо якунда ўхшамади. Менимча, ҳали ҳам умид бор, аммо менинг фаолиятим ПСЖда тугайди. Нима бўлишини билмайман. Лео билан бир клубда ўйнасам, бахтли бўлардим”, дейди Анхель. 

Ундан ташқари, Ди Мария унда Роналду, Неймар ва Мбаппе билан бир клуб сафида ўйнаш имконияти бўлгани, энди Месси билан ўйнаса, фаолиятини хотиржамлик билан якунлашини айтди. 

“Рафиқам менга агар Лео ПСЖга келса, биз ҳам Парижда қолишимиз ва мен унга барбекю пишириб беришимни айтди. Бу амалга ошса, ҳақиқатан ажойиб бўларди. ПСЖ билан янги шартнома имзолашга келсак, ҳозирча янгилик йўқ. Бор эътиборимни ушбу мавсумда нималарга эришишимиз мумкинлигига қаратганман. Янги мураббийлар штаби келди. 25 ёшимдагидек ҳаяжонланмаяпман”, дейди Ди Мария.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчининг француз клуби билан шартномаси 2021 йил ёзигача амал қилади. Мессининг “Барселона” билан шартномаси ҳам жорий йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Ди Мария

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг